Манғистау вилоятига янги ҳоким тайинланди


  • 8 Сентябрь, 2021
  • 257

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Манғистау вилоятининг янги ҳокими Нурлан Нўғаевни таништирди.

Бош вазир Асқар Мамин ва президент администрацияси бошлиғи Ерлан Қўшанов Манғистау вилоятидаги навбатдан ташқари сессияда иштирок этишди. Маслиҳат депутатлари президент томонидан таклиф қилинган Нурлан Нўғаев номзодини бир овоздан маъқуллашди.

Ҳукумат бошлиғи собиқ ҳоким Серикбой Трумовга вилоятни ривожлантиришдаги қўшган ҳиссаси ва қилган хизматларига миннатдорчилик билдирди.

Янги ҳокимни таништиришда Мамин унинг минтақавий ва республика миқёсида раҳбарлик лавозимларида тўплаган тажрибаси ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Серикбой Трумов 2019 йил июнь ойидан бошлаб эгаллаб келаётган Манғистау ҳокими лавозимидан озод этилганди. Вилоятнинг янги ҳокими собиқ энергетика вазири Нурлан Нўғаев бўлди.


Бошқа мақолалар