Энерготизимлар бирлаштирилади


  • 2 Май, 2024
  • 51

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон уч ўлка энерготизимларини бирлаштириш бўйича ҳамкорлик ҳақида меморандумни имзолашди. Ҳужжат 1 май чоршанба куни Тошкентдаги уч давлат иқтисодиёт ва энергетика вазирларининг учрашувида имзоланди.

Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Чингиз ўғли Жабборовнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат уч томоннинг “яшил” энергия соҳасида ҳамкорлик қилишни ва бу энергияни Озарбайжон орқали Европага экспорт қилишни ҳамда энерготизимлар интеграцияси ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Қозоғистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумотида айтилишича, Каспий денгизи туби бўйлаб юқори кучланишли кабель тортиш орқали энерготизимни улаш имконини кўриб чиқишади.

Қозоғистон энергетика вазирига кўра, бугунги кунга келиб ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ишлар муҳокама қилиниб, келишув тузилган.


Бошқа мақолалар