“Қурра-тул-ъуюн” китобида мазкур бир ҳадис-и шарифда марҳамат қилинадики: “Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳу таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси ўлаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.
Уламои машҳурадан шайх Муҳаммад Рабҳомий “Риёд-ун-носиҳийн” нинг 15-чи саҳифасида айтадиларки: “Зод-ул-муқвийн” китобида мазкурдир ким, Рум қайсари, еттинчи Аббосий халифаси Маъмун бин Хорунга бир хабарчи юборди.
Ўзини ичкиликдан қутқара олмаган бир мусулмон хизматчисига тўрт дирҳам бериб, ичкилик келтиришини сўрайди. Хизматчи кетаётиб Мансур бин Аммор деган кимсанинг бир фақирга ёрдам бериш учун пул йиғаётганини кўради.
Гуноҳга битта тавба кифоя қилади, лекин тоатга мингта тавба ҳам етмайди. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин.
Шамсиддин Севозийнинг “Маноқиби имоми Аъзам” номли асарида шундай ёзилган: Имом Аъзамнинг отаси Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) ёшлигидан ахлоқи гўзал, тақво ва вароъ соҳиби эди. Юзи ғоятда нурли бўлиб, жуда ибодатга берилган, динга мустаҳкам ва илмли эди.
Жунайд Бағдодий ҳазратларининг кўзларида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Барчага яхшилик қиладиган, сахийлиги билан машҳур бўлган бир табибни чақиришди. Бу табиб насроний эди.
Жунайд Бағдодий ҳазратларининг бошқа шаҳарда яшайдиган мухлисларидан бири ҳикоя қилади: Бир куни бозорда бир гўзал аёлни кўриб, ўзимни ушлай олмай унга қайта-қайта қарадим. Сўнгра пушаймон бўлиб, тавба-истиғфор этдим.