10.02.2021
39

1000 тенгелик эски банкнотлар энди Қозоғистонда қабул қилинмайди. Миллий банкда 2021 йил 3 мартдан бошлаб 2006 йилда чиқарилган эски 1000 тенгелик банкнотларни қабул қилиш ва алмаштириб бериш тўхтатилади.

Хабарда “1000 тенге номаналидаги 2006 йилги намунадаги банкнотларни алмаштириш 2017 йил 2 мартда бошланиб, 2021 йил 3 мартгача давом этади. Кўрсатилган санадан кейин Миллий банк филиаллари ушбу банкнотни қабул ва алмаштиришни тўхтатади” дейилган.

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар учун алмаштириш фақатгина миллий банк филиалларида давом этмоқда. Ушбу масала бўйича савол туғилганида миллий банкнинг контакт-марказига 1477 рақами орқали боғланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаюб миллий банк филиаллари 2006 йилги намунадаги “қўл” тасвири туширилган 2000, 5000 ва 10000 тенгелик банкнотларни қабул қилиш ва алмаштиришни тўхтатганди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш