10.02.2021
50

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Миллий космик дастур тақдимотида ўлка 2023 йилнинг охирида Ойга космик аппарат учиришни режалаштираётганини айтди.

Эрдўғоннинг айтишича, космик аппарат Ойга 2023 йилнинг охирида ўлка юз йиллиги нишонланиши арафасида қўнади. Бундан ташқари Туркия бошқа ўлкалар иштирокида ўзининг космодромини қуришни режалаштирмоқда.

Эрдўғон сўнгги 18 йилда ўлка бюджетидан спутник, космос, космик аппаратларга боғлиқ 56 та лойиҳага 2,1 миллиард лира (125 миллиард тенге) ажратилганини маълум қилди.

Аввалроқ Туркия президенти космик технология соҳасида ҳамкорлик бўйича Илон Маск билан муҳокама олиб борганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш