08.02.2021
32

Россия 2021 йили март ойида Байконурдан 18 ўлканинг 40 га яқин кичик сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирмоқда. Уларни орбитага “Союз-2” ракетаси ёрдамида олиб чиқилади.

Россия нашрлари хабар беришича, жорий йилнинг 20 март куни Байконурдан Россия ва хорижий спутниклар гуруҳи орбитага чиқарилади.

Орбитага Россия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистон, Бирлашган араб амирликлари, Исроил, Таиланд, Канада, Бразилия, Германия, Голландия, Италия, Аргентина, Венгрия, Тунис, Буюк Британия, Испания ва Словакия ўлкаларининг сунъий йўлдошлари учирилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Каталония ҳукумати март ойида ўзининг биринчи наноспутнигини Байконурдан учиришини маълум қилганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш