Қайлула пешин намозига яқин ухлаш деганидир. Бу уйқу динимизда суннат ҳисобланади. Пайғамбаримиз бу вақтда ухлаганлар ва Асҳобига ҳам тавсия этганлар.
Ҳадиси шарифда: “Куннинг аввалида ухлаш ақлни камайтиради, ўртасида ухлаш (қайлула) анбиё ва авлиёлар ахлоқидандир. Куннинг охирида ухлаш дангасаликдир” деб марҳамат қилинган.
Хитойда олимлар ушбу суннат бўлган қайлуладаги ҳикматни очиқ намоён қиладиган тадқиқот ўтказди.
Хитойда 2 минг 200 киши иштирок этган тадқиқот қайлуланинг зеҳнни кучайтиришини маълум қилди. “United Press International”нинг хабарига кўра, Шанхай руҳий соғлиқ марказидаги мутахассислар қайлуланинг зеҳн устидаги таъсирини ўрганиш учун тадқиқот олиб борди. Тадқиқот доирасида Пекин, Шанхай ва Шиан шаҳарларидан 2 минг 200 кўнгилли иштирок этди.
Тадқиқотда 1520 киши пешин вақти 2 соатдан кам ухлади, 680 киши эса уйғоқ қолди. Кейинроқ иштирокчиларга визуал ва макон топшириқлари, қисқа муддатли хотира, муаммони ҳал қилиш, макон фарқи ва луғат тезлиги каби ақлий қобилиятини ўлчайдиган тестлар ўтказилди.
Тадқиқот бошчиси доктор Лин Сун пешин вақтида ухлаганларнинг хотира ва луғавий тезлик топшириқларида ухламаганларга нисбатан жиддий фарқлар кузатилганлигини билдирди.
Нью-Йоркда Ленокс Хилл касалхонасидан нейролог доктор Гайатри Деви эса бу борада яна кўплаб изланишлар ўтказилиши кераклигини айтди. Мутахассислар қайлуланинг муддати ва мунтазамлигининг ақлий топшириқлар жиҳатидан муҳим бўлиши мумкинлигини қайд этишди.
Ҳар куни яёв юриш одатим бор. Ўзбекистонга борсам бойиб кетар эканман-а :)
Отамдан қолган далалар фильмидаги бош қаҳрамон. Худо раҳмат қилсин.
Ассалому алайкум. Элонда ёзилган хикматларни қаердан олсак булади. Жавобингларни кутиб қоламан. Bekshoh.kz@mail.ru Олдиндан рахмат....
Демак "СЎЗ ЭРКИНЛИГИ" фақат Мусулмонларга қарши гапирилганида эркин эканда, бу дегани Мусулмонларга қарши ҳоҳлаганини гапирса бўлади, лекин мусулмонлар тарафидан гапириш ирқчилик бўларкан. Эҳҳ.....
Еронда Сафвийлар ҳокимиятни қЎлга олиб шия мазҳаби ўрнатилгандан кейин жанубий ипак йўл тамоман ўртадан аўрилди. Бу шиялар ҳожга бораётган Туркистонлик ҳожиларга ҳам тўсиқ бўлар экан (қ. Армений Вамбери) Ўрта осиё билан алоқани мстоҳкамлаш ва шу билан бирга руслардан алоҳида жанубий ипак йўлини (Чин Аврупа) очиш учун Еронни ўртадан олиш керак эди. Ўсмонли ҳалифаси буни Туркистон хонларига таклиф қилгани ҳақида маълумотлар эшитдик. Лекин бу хонларнинг бириси ҳам бу таклифни қўлдамаган. Ҳолбуки ғарбдан осмонли лашкари, шаркдан туркистон кошинлари, икки тарафдан исканжага олинганда бу ишнинг уддасидан чиқар эдилар, боз устига Эроннинг ҳам кўп қисмини турклар (Озарилар), яна сунний туркманлар ҳам бор эди. Ҳозирда ҳам Эрон биз учин тўсикдир.Эроннинг бу ҳоли эса Россияга қол келади.Юрак оғрийд не чора.