02.01.2021
45

Қозоғистонда босқичма-босқич даромад ва мулкларни декларация қилиш жараёни бошланди.

Биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан давлат хизматчилари ва уларнинг рафиқалари ҳамда уларга тенглаштирилган амалдорлар ва рафиқалари декларация топширади.

Иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан давлат ташкилоти ходимлари (талим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳалари) ва уларнинг рафиқалари декларация топширишга мажбур бўлишади.

Учинчи босқичда 2024 йил 1 январдан юридик шахслар бошчилари ва таъсисчилари, хусусий тадбиркорлар ҳамда уларнинг рафиқалари декларация тўлдиради.

Тўртинчи босқичда 2025 йил 1 январдан аҳолининг қолган қисми ҳам даромади ҳақида декларация топширади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир босқичнинг якуни таҳлил қилиниб, муаммоли вазиятлар аниқланиб, улар бартараф этилади.

Жисмоний шахслардан кимлар декларация топшириши мажбурий бўлади?

Қозоғистоннинг вояга етган ватандоши, ўралмонлар ва яшаш учун гувоҳномаси бўлган шахслар;

Вояга етмаган шахслар – турар жой қурилишида улуши бўлса, улар номига мулок расмийлаштирилганида, банк ҳисоб рақамларида номида маблағ бўлганида;

Хорижликлар – Қозоғистон ҳудудида мулк ёки турар жой қурилишида улуши бўлган тақдирда.

Жисмоний шахслар декларацияда ўз номида бўлган хонадаон, уй, автомобиль ва банк ҳисоб рақамларидаги жамғармалари кўрсатилади.

Декларация 15 июлгача қозоз шаклида, 15 сентябргача эса электрон шаклда топшириш лозим. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш