20.11.2020
31

Бутун дунёбўйича коронавирус хасталигига чалинганлар сони 56 миллиондан ошиб кетди. Бу ҳақда Джонс Хопкинс университети хабар бермоқда.

Бугунги кунга келиб дунёда 56 миллион 75 минг 527 та COVID-19 касаллик ҳолати қайд этилган. Улардан 35,9 миллион киши соғайган, 1,3 миллион киши вафот этган.

Энг кўп хаста АҚШда бўлиб, 11,5 миллион кишини ташкил этади. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,9 миллион киши), учинчи ўринда Бразилия (5,9 миллион киши), тўртинчи ўринда Франция (2,1 миллион киши) ва бешинчи ўринда Россия (1,9 миллион киши) келмоқда.

Аввалроқ бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги ҳафтада рекорд даражада хасталар сони кўпайганини билдирганди. Бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони охиги етти кунда 3 миллион 977 минг 223 кишига кўпайди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш