17.11.2020
60

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати спиртли ичимликлар истеъмоли, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва никоҳсиз бирга яшашга бериладиган жазоларни бекор қилди.

WAM” амирлик хабар агентлиги БАА президенти Халифа бин Зайд ал Наҳян бир қатор қонунларга ўзгартириш киритганини маълум қилди. Жумладан, ор-номусни ҳимоя қилиш учун амалга оширилган жиноятларга бериладиган жазони юмшатувчи қонун моддаси бекор қилинди.

Энди ўзгартиришлардан кейин спиртли ичимлик истеъмол қилиш БААда жиноят ҳисобланмайди. 21 ёшдан ошган БАА ватандошларига белгиланган жойларда спиртли ичимлик истеъмолига рухсат берилади. Авваллари БААда фақат 21 ёшдан ошган хорижликлар ва саёҳларга спиртли ичимлик сотиб олиш ва истеъмол қилишга рухсат берилган эди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш