03.11.2020
118

Австрия пойтахти Вена шаҳрининг 6 та жойида бир неча қуролланган кимсалар отишма уюштирди.

Ҳодиса 2 ноябрь куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 20:00 да юз берди. Автомат қуроллар билан қуролланган номаълум шахслар синагог, бир неча ресторанлар ва яҳудий маркази жойлашган гавжум туманларга ҳужум қилди.

Ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, 15 киши турли даражада тан жароҳати олди.

Хавфсизлик кучлари террористлардан бирини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Яна бир террорист қидирувда. Қўлга олиш учун шаҳарда кенг қамровли махсус операция ташкилланди.

Австрия ички ишлари вазирлиги ҳодисани теракт деб атаб, аҳолини уйларида қолишга чақирди.

Венадаги терактдан кейин бутун Австрияда, жумладан чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш