03.11.2020
105

Саудия Арабистонга хориждан сўнгги 8 ойда илк умра зиёратчилари келишди.

Саудия Арабистон коронавирус сабабли ўтган саккиз ойда умра зиёратларини тақиқлаган эди. Умрага рухсат берилгандан кейин илк хорижлик зиёратчиларнинг ўлкага етиб келгани маълум қилинди.

Саудия Арабистон хабар агентлигига кўра, Индонезия ва Покистондан келган илк умра зиёратчилари Жидда шаҳридаги қирол Абдулазиз халқаро аэропортига қўнди.

Ҳаж ва умра вазирлиги коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида зиёратчилар 3 кун карантинда сақланиши ва шундан кейин умра ибодатларини бажаришларини билдирди.

Коронавирус эпидемияси сабабли жорий йилда ҳаж ибодати фақатгина Саудия Арабистонда яшовчилар билан чекланиб, хориждан зиёратчилар қабул қилинмаган эди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш