28.10.2020
57

Туркистон шаҳрида қурилган “Туркистон арена” стадионида илк ўйин бўлиб ўтди. 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар орасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Ўйиндан асосий мақсад яқинда ўтказиладиган Қозоғистон чемпионатига жамоаларни шакллантиришдир. Туркистон вилояти терма жамоасига энг яхши ёш ўйинчилар жалб қилинади.

Ушбу стадион 7000 томошабинга мўлжалланган. “Самруқ қазина” томонидан қурилган спорт мажмуаси футбол майдони, енгил атлетика ўтказишга мўлжалланган ёпиқ арена, акробатика, бокс, оғир атлетика, спорт гимнастикаси ва йога залларидан иборат.

Стадионда вилоят бошқармасига тақвимига мувофиқ спортнинг ёшлар орасидаги ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ўтказилади. Бундан ташқари, Қозоғистон республикасининг футбол бўйича премьер лига, биринчи ва иккинчи лига ўйинларини ўтказиш режалаштирилган. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш