24.10.2020
61

2020 йилда Тайвань ва Сингапур дунёда интернет тезлиги энг юқори бўлган ўлкалар рўйхатида дастлабки ўринларни эгаллади. АҚШ 15-ўринда, Буюк Британия эса 33-ўринни эгаллаган.

Дунёда ўртача юклаб олиш тезлиги 2017 йилдаги 9 Мбит/секунддан 2019 йилги 11 Мбит/секундгача кўтарилди. Тайвандаги ўртача юклаб олиш тезлиги эса секундига 85,02 мегабитни ташкил этади. Бу тезликда юқори тиниқликдаги фильмни юклаб олиш учун бор йўғи 8 секунд кифоя.

Бундан ташқари, энг юқори тезликдаги интернетга эга 10 та давлатнинг 7 таси Европада жойлашгани маълум бўлди.

Илк ўнталикка Тайвань, Сингапур, Джерси ороли, Швеция, Дания, Япония, Люксембург, Нидерланд, Швейцария ва Норвегия киради.

Россия 54-ўринда, Беларусь 57-ўринда, Украина 81-ўринда, Қозоғистон 113-ўринда, Озарбайжон 141-ўринда, Қирғизистон 155-ўринда, Ўзбекистон 181-ўринда, Тожикистон 192-ўринда, Туркманистон 203-ўринда ва энг сўнгги 207-ўринда эса Яман жойлашган. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш