10.10.2020
131

Туркистонда янги халқаро аэропорт очилди. Ушбу янгилик бир ҳафтадан бери деярли барча оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди. Лекин бу очилиш “техник” экан холос. Аэропорт қурилиши ҳали йил охиригача давом этади. Вилоят марказидан қачон биринчи рейслар парвоз қилишини "Хабар 24” мухбири аниқлашга уринди.

Мухбир: “Чиройли фасад. Ҳозирча Туркистоннинг янги аэропорти фақат шундан иборат. Бутун майдон ҳозирда қурилиш материаллари ва махсус техникага тўлган. Аэропорт қурилиши айни авжида ва  яқин икки ой ичида очилиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Аэропортнинг ички кўриниши ҳақида ҳеч нарса айта олмаймиз. Қурилиш майдонига суратга олиш гуруҳини қурувчилар киритишмади. Уларнинг сўзларига кўра, объектнинг ички қисми қурилиш ахлатларига тўла” деб хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлигида ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ беришди: “Аэропортнинг ярмидан кўпи тайёр бўлган. Терминаллар қурилиб, учиш йўлаги ва самолётлар учун тураржой қуриб битказилган. Яна 22 та қўшимча иншоот қуриш қолган, холос. Бундан ташқари, аэропортни фойдаланишга топшириш учун сертификат олиш лозим.”

Вилоят йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари боқармаси бошлиғи Мақсат Мирзабаев: “Қурилиш ишлари график бўйича кетмоқда. Қурилиш йил охирида ниҳоясига етади деб умид қиламиз. Бу аэропорт ва бу ерда хавфсизлик биринчи ўринда туришини таъкилашимиз керак. Самолёт парвозларига рухсат берилишини учун объект зарурий махсус сертификатларни олиши лозим. Агар қурилиш ўз муддатида якунланса, биринчи самолётлар кейинги йилнинг бошида парвоз қилади” деб гапирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш