06.10.2020
112

Қирғизистонда депутатлар сайловидан кейин натижаларнга норозилик билдирган намойишчилар президент саройини ва парламентни ишғол қилди.

Марказий сайлов комиссияси тарафидан 7%лик чегарадан ўта олмаганлиги билдирилган 12 та партия тарафдорлари сайлов натижаларини бекор қилиш талаби билан пойтахт Бишкекдаги Ала-Тоо майдонига намойиш учун тўпланишди.

Полиция сони 5 мингдан ортиқ бўлган намойишчиларни тарқатиш учун газ ва овоз бомбаларидан фойдаланди. Тош ва калтаклар билан қуролланган намойишчилар ўт ўчириш ва ахлат ташувчи юк машиналарини полиция устига ҳайдади. Полициянинг ортга чекинишини фуpсат билиб, президент саройи ва ичкарида жой олган парламентни ишғол қилишди.

Ушбу воқеаларда ҳозиргача 100 дан ортиқ одам жароҳат олгани айтилмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қаршилик кўрсатмади.

Намойишчиларнинг бир қисми президент саройида қолиб, қолгани Ала-Тоо майдони ва сиёсий маҳкумлар сақланаётган қамоқхонага йўл олди.

Кеча ярмидан ўтгач президент саройи ва парламентни ишғол қилган намойишчилар у ерга яқин жойда жойлашган ва Атамбаев сақланаётган Миллий хавфсизлик қўмитасидаги қамоқхонага йўл олишди. Миллий хавфсизлик қўмитаси олдида юз берган тўполон ва кириш эшикларининг синдирилишидан кейин намойишчилар бино ичига киришди. Кейинроқ масъуллар Атамбаевни уларга топширди. Қамоқдан чиқарилган Атамбаев Ала-Тоо майдонида ўз тарафдорларига нутқ сўзлаши кутилмоқда. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш