05.10.2020
61

Озарбайжон президенти Илхом Алиев халққа телевидения орқали мурожаат қилиб, ҳарбийлар Қорабоғ билан ёндош бўлган 9 та қишлоқни қайтариб олганини маълум қилди.

Алиев: “Армия Жаброил шаҳрини ўз назоратига олди. Бундан ташқари, Жаброил туманининг Кархулу, Шукурбейли, Йухари Марьян, Челекен, Дашкесен, Хоровлу, Дичал, Маҳмудлу ва Жафаробод қишлоқларини ўз назоратига қайтариб олди” деди.

Аввалроқ Бокуда армия томониданг 14 та қишлоқ ва битта стратегик тепалик назоратга олингани маълум қилинганди.

Арманистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Шушан Степанян Жаброил шаҳрининг олинишини ёлғон деб баёнот берди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш