05.10.2020
92

Саудия Арабистон коронавирус тадбирлари доирасида сўнгги олти ойда тўхтатиб қўйган умра зиёратига босқичма-босқичли равишда янгидан бошлади.

Умра амалини бажаришни истаган мусулмонлар Маккадаги масжиди Ҳарамга йўл олди. Илк гуруҳ ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилган ҳолда умра ибодатини адо этишни бошлади. Cаудия Ҳаж ва умра вазирлиги илк босқичда юрт ичидан кунига олти минг кишига умра ибодатига рухсат берилишини маълум қилди. Вазирлик уларнинг олти гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳга умра ибодатига 3 соат вақт берилишини билдирди. Сууд амалдорлари эпидемия тадбирлари доирасида умра учун 18-65 ёш орасидаги кишиларга рухсат берилишини айтди. Умра ибодатини бажарувчиларга Каъба ва Ҳажар-ул асвадга яқинлашиши ва тегиниши тақиқланади. Замзам суви оғзи берк идишларда берилади. Масжиди Ҳарам кунда 10 марта дезинфекция қилинади. Умра учун шу кунда коронавирус тести лозим эмас.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш