30.09.2020
77

Дунёга машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг номи Венгрия пойтахти Будапештдаги бир паркка берилди.

Айтматовнинг номи берилиши муносабати билан уюштирилган тадбирда Венгрияда бўлган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Будапешт шаҳри мэри Гергей Карачонь ва бошқалар иштирок этди.

Жээнбеков тадбирда Айтматовнинг дунёга машҳур ёзувчи, мутафаккир, давлат арбоби, дипломат бўлганлигини ва асарларида бутун инсониятни қизиқтирадиган масалаларни кўтарганлигини гапирди.

Будапештнинг Европадаги энг гўзал шаҳарлардан бири эканлигини айтган Жээнбеков Қирғизистоннинг ғурури бўлган Айтматовнинг номи бу ерда жаранглашидан мамнун эканлигини билдирди.

Чиргиз Айтматов 1928 йил 12 декабрда Талас вилоятининг Шакар қишлоғида дунёга келади. Асарлари 157 тилга таржима қилинган Айтматов 2008 йили Россия телеканалининг ҳужжатли фильм учун таклифи билан борган Татаристон пойтахти Қозонда бетобланади ва даволаниш учун олиб борилган Германияда 2008 йили 10 июнда оламдан ўтади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш