30.09.2020
98

Қувайт амири Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳ 91 ёшида ҳаётдан кўз юмиши ортидан Наввоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳ Қувайтнинг янги амири бўлди.

Бош вазир Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳ раислигида фавқулодда тўпланган вазирлар кенгаши томонидан берилган баёнотда валиаҳд принц шайх Наввоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳнинг Қувайт янги амири бўлганлигини маълум қилинди.

Янги амир Наввоф ким?

Диққат марказида бўлган шайх Наввоф нуфузли таълим муассасаларида таҳсил олиб, бугунгача турли юқори лавозимларда фаолият кўрсатди. Сўнгра валиаҳд принц сифатида 14 йил иш олиб борди.

18 июлда шайх Сабаҳ АҚШдаги касалхонага ётқизилганида валиаҳд принц ўлка ишларини олиб бориш учун баъзи конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланди.

Валиаҳд принцлигида коррупцияга қарши муҳим кураш олиб борган Наввоф бир хонадон аъзосининг коррупцияга аралашганлигига доир иддаолари ортидан 23 августда давлат бошидаги оилаларнинг қонундан устун эмаслиги борасида Қувайт халқига мурожаат қилганди.

Наввоф 2003 йил 16 октябрда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ички ишлар вазири лавозимида ишлади.

Хавфсизлик кучларининг маънавий отаси ва ички ишлар вазирлигининг ҳақиқий асосчиси бўлган Наввоф 1978-1988 ва 2003-2006 йилларида икки марта вазирликни бошқарди.

Бундан ташқари 1994 йил 16 октябрда миллий муҳофизлар раиси ўринбосари лавозимига ўтирди ва ҳарбий тизимни ривожлантириш ҳамда миллий муҳофизларни қуролли кучларнинг ўнг қўлига айлантиришга уринди.

1988 йил январда мудофаа вазири бўлган Наввоф Қувайтни муҳофаза қилиш ва ҳарбийларни замонавий қуроллар билан таъминлаш учун ҳаракат қилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш