14.09.2020
130

Таҳлилий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 12 мингдан ортиқ эскирган автобуслар бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи критик ҳолатда.

Энг ёмон кўрсаткичлар Ғарбий Қозоғистон, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида маълум бўлган. Алмати ва Алмати вилоятида ҳам аҳвол мақтанарли эмас. У ерда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автобуслар чиқаётган заҳарли газлар ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Шаҳарлараро ва вилоят ичида қатнайдиган маршрутларда 30 йилдан ортиқ фойдаланилаётган техникаларни кўриш мумкин.

Нур-Султон, Чимкент шаҳарлари ва Ақмўла вилояти эса автопаркларини янгилаш бўйича биринчи ўринда турибди.  

Бугунги кунда ўлкада автобус ва электробус ишлаб чиқарадиган бир нечта завоб фаолият кўрсатмоқда.

Бу борада Қўстанойнинг “Сариарқаавтопром” заводи 2413 дона автобус ишлаб чиқариб биринчи ўринда турибди. Жорий йилда завод 713 дона “Yutong” ва “Ankai” русумли автобус ва электробус ишлаб чиқарган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш