05.09.2020
154

Ўзбекистонда никоҳдан ўтаётган ёш келин-куёвларга қўшфамилияликка рухсат берилди.

Бундан ташқари, ФҲДЁ (ЗАГС) ходимларининг маоши уч бараварга ошади.

ФҲДЁ ходимларининг маоши минтақавий агентлик бошқармаси ходимларининг маошига тенглаштирилди. ФҲДЁ мудирасининг маоши 5 миллион сўмгача ($487), инспекторлар маоши эса 3 миллион сўмгача ($341) ошди.

Энди ФҲДЁ маълумотларни мустақил равишда нафақа жамғармасига юборади. Бу ота-оналарнинг фарзанд туғилганида давлат тарафидан бериладиган бир марталик пул тўловини олишини тезлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ органлари жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан юстиция вазирлиги қарамоғига ўтказилган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш