“Барселона” футбол клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбариятини жамоани тарк этиши ҳақида хабардор қилди.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, “Барселона” раҳбарияти Мессидан клубни тарк этиш ҳақида расмий билдиришнома олган. Месси ўзининг шартномасидаги ҳар мавсум охирида шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.
“Барселона” раҳбарияти эса мавсум 10 июнда якунлангани учун бу пунктдан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишмоқда. Месси эса коронавирус пандемияси сабабли мавсум чўзилганлиги ва бироз аввал якунланганлиги учун ушбу пунктга кўра ҳаракат қилиш кераклигини айтмоқда.
Каталон клуби Мессидан расмий билдиришнома олганлигини тасдиқлади. Яқин кунларда “Барселона” директорлар кенгашининг тезкор йиғилиши ўтказилади.
33 ёшли Месси “Барселона” тарбияланувчисидир. У каталон клуби таркибида 729 матч ўтказиб, 633 та гол ва 285 натижали тўп узатиш муаллифи бўлди. Клуби билан бирга 10 чемпионлик титулини қўлга киритди. 6 та Испания кубоги ва 4 бор Чемипионлар лигеси ғолиби бўлди.
Ҳар куни яёв юриш одатим бор. Ўзбекистонга борсам бойиб кетар эканман-а :)
Отамдан қолган далалар фильмидаги бош қаҳрамон. Худо раҳмат қилсин.
Ассалому алайкум. Элонда ёзилган хикматларни қаердан олсак булади. Жавобингларни кутиб қоламан. Bekshoh.kz@mail.ru Олдиндан рахмат....
Демак "СЎЗ ЭРКИНЛИГИ" фақат Мусулмонларга қарши гапирилганида эркин эканда, бу дегани Мусулмонларга қарши ҳоҳлаганини гапирса бўлади, лекин мусулмонлар тарафидан гапириш ирқчилик бўларкан. Эҳҳ.....
Еронда Сафвийлар ҳокимиятни қЎлга олиб шия мазҳаби ўрнатилгандан кейин жанубий ипак йўл тамоман ўртадан аўрилди. Бу шиялар ҳожга бораётган Туркистонлик ҳожиларга ҳам тўсиқ бўлар экан (қ. Армений Вамбери) Ўрта осиё билан алоқани мстоҳкамлаш ва шу билан бирга руслардан алоҳида жанубий ипак йўлини (Чин Аврупа) очиш учун Еронни ўртадан олиш керак эди. Ўсмонли ҳалифаси буни Туркистон хонларига таклиф қилгани ҳақида маълумотлар эшитдик. Лекин бу хонларнинг бириси ҳам бу таклифни қўлдамаган. Ҳолбуки ғарбдан осмонли лашкари, шаркдан туркистон кошинлари, икки тарафдан исканжага олинганда бу ишнинг уддасидан чиқар эдилар, боз устига Эроннинг ҳам кўп қисмини турклар (Озарилар), яна сунний туркманлар ҳам бор эди. Ҳозирда ҳам Эрон биз учин тўсикдир.Эроннинг бу ҳоли эса Россияга қол келади.Юрак оғрийд не чора.