18.08.2020
149

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман тез кунларда “Барселона” жамоасига ўтади.

Mundo Deportivo”нинг ёзишича, 57-ёшли мутахассис жамоа билан икки йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда расмий равишда шу ҳафтада маълум қилинади.

Каталония раҳбарияти Нидерландия терма жамоаси мураббийи “Барселона” бош мураббийи бўлиш учун энг яхши номзод эканлигини таъкидлашмоқда. Аввалроқ каталон клуби президенти Хосеп Бартомеу “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги “Бавария”дан шармандали мағлубиятидан (2:8) кейин бош мураббий Энрике Сетьена истеъфога чиқарилганини билдирганди.

Рональд Куман ўзининг бутун футболчилик фаолиятини “Барселона” таркибида ўтказган. 1998-2000 йилларда каталон клубининг мураббийлик штабида ассистент лавомида ишлаган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш