12.08.2020
64

Жанубий Кореяда юз берган ёнғинда 10 кишини қутқарган туркистонлик Алиакбар Юлдашевга ўлкада доимий яшаш ҳуқуқи берилди.

Канвондо провинцияси бошчиси Янъян туркистонлик Алиакбар Юлдашевга мислсиз қаҳрамонлиги учун мукофот тақдим этди.

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги икки лауреатдан бири сифатида Алиакбар Юлдашевни танлади.

Ушбу мукофот туфайли Алиакбар давлат бадали ва ўлкада доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 23 март куни Жанубий Кореяда ноқонуний яшаб келаётган Алиакбар Юлдашев ётоқхонада юз берган ёнғинда 10 кишини қутқарганидан кейин оммавий ахборот нашрларининг диққат марказига тушди. Ёнғинда у қўшниларини уйғотиб, бадани турли даражадаги куйишига қарамай 10 кишини қутқариб қолди.

Кўрсатган қаҳрамонлигига қарамай ўлкада ноқонуний юргани маълум булган Алиакбар, депортация ҳолатига дуч келди.

Унинг қаҳрамонлигидан ҳаяжонланган 10 мингдан ортиқ кореялик ҳукуматни уни депортация қилмасликка чақирган петицияни имзолади. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш