12.08.2020
62

Туркистон вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди.

Президент администрация билан келишилган ҳолда ва вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан биринчи ўринбосар лавозимига Арман Жетписбай тайинланди.

Арман Жетписбай 1971 йили Жамбил вилоятининг Жамбил тумани Куйбишев қишлоғида туғилган. Маълумоти олий.

1993 йили Қозоқ кимё-технология институтининг “муҳандис-қурувчи” мутахассислигини, 2002 йили Рисқулов номидаги қозқ иқтисодиёт университетининг “иқтисодчи” мутахассислигини тамомлади.

Иш фаолиятини 1992 йили тижорий тизимларда бошлади. 1998-1999 йиллари “АлаутрансгазШымкентгаз” (ТОО)ларда директор лавозимида ишлади.

2003 йилдан 2018 йилгача “Корпорация ARNA” акционерлик жамиятининг бошқарув раисиОңтүстік” махсус иқтисодий ҳудуд директори, Жанубий Қозоғистон ҳокими ўринбосари, Чимкент шаҳри ҳокими, “ARNA Petroleum” кузатув кенгаши раисиКазатомпром” акционерлик жамиятининг бошқарув директори, “Samruk-Kazyna Construction” акционерлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимларида фаолият кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Қосман Айтмухаметов 15 июлда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш