12.08.2020
54

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги №472-сонли қарорига кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, Ўзбекистон Ресбуликасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ижросидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги №66-сонли «жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади. (Ҳозир амалда бўлиб турган қоидага кўра бу 2 минг АҚШ долларига тенг).

Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиш мумкин бўлади. (Ҳозир амалда бўлиб турган қоидага кўра бу 5 минг АҚШ долларига тенг).


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш