29.07.2020
81

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги эпидемиологик ҳолатнинг муаммолари масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бош вазир Асқар Мамин президентга 5 июлда татбиқ этилган қатъий карантин чораларидан кейин янги касаллик ҳолатлари 29%га камайганини маълум қилди. Касаллик ҳолати суткасига 1500-1600 киши доирасида барқарорлашди. Стационарлар бандлик ҳолати 43%га, реанимация палаталарида эса 27%га тушди. Соғайганлар сони 63%га ўсди. “Тез ёрдам” чақирувлари камайди. Шу тариқа соғлиқни сақлаш тизимига бўлган асосий юкламалар камайди.

Асқар Мамин бундан ташқари президентга вилоятлардаги вазият бўйича кундалик мониторинг ўтказилаётганини билдирди. Мониторинг касаллик ва ўлим ҳолати, тиббий ёрдам сифати ва  етишиш қулайлиги, аҳолини тестдан ўтказиш даражаси, дори-дармон билан таъминланиш ҳолати бўйича олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой карантин ҳолатини босқичма-босқич енгиллатиш бўйича тавсияларини маълум қилди.

Ўлкадаги эпидемиологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида Қосим-Жўмарт Тўқаев босқичма-босқич енгиллатиш орқали карантин чорасини яна икки ҳафтага узайтиришга кўрсатма берди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш