16.07.2020
67

Арманистон армияси чегарадаги Озарбайжон ҳудудига ҳужум қилди, тинч аҳоли яшайдиган жойларга ўт очди.

Озарбайжон мудофаа вазирлигидан берилган хабарга кўра, арман армияси эрталаб Товуз туманидаги Озарбайжон ҳудудига ҳужум қилди. Арманистон Товуз туманининг Ағдом, Дондар қушчи ва Воҳитли қишлоқларини йирик калибрли қуроллар ва миномётлар билан ўққа тутди. Хабарда тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги маълум қилинди.

Минтақада тўқнашувлар давом этаётганлиги ва вазият Озарбайжон армиясининг назоратида эканлиги қайд этилди.

Арманистон армияси 12 июль куни ҳам Товуз туманга тўплар билан ўт очиб, ҳужум қилганди. Озарбайжон армияси қаршилик кўрсатганидан кейин би қатор йўқотишлар бериб ортга чекинганди.

Тўқнашувда Озарбайжон армиясидан бир катта лейтенант ва уч аскар ҳалок бўлиб, 4 аскар жароҳат олганди.

Кейинги кунларда давом этган тўқнашувларда Озарбайжон армиясидан бир генерал-майор ва 6 аскар шаҳид бўлди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш