09.07.2020
84

Эфиопия ҳеч қайси ўлка билан келишмасдан Нил дарёсига қурган Хедаси тўғонини тўлдиришини маълум қилди. Миср ва Судан эса қарши чиқди. Музокаралардан ҳеч нарса ҳал этилмади. Уруш билан бирга бир қатор санкциялар кутилмоқда.

Эфиопиянинг Миср ва Суданнинг эътирозларига қарамай 2011 йили Мовий Нил дарёси устига қуришни бошлаган Хедаси тўғони вазиятни таранглаштирди. Африка бирлиги ундови билан янгидан бошланган уч томонлама музокараларда Эфиопиянинг қатъий қарори муҳокамаларни йўққа чиқарди. Қоидаларни бир томонлама ўзгартиришни исташи ва келишув бўлмаса ҳам Эфиопиянинг тўғонни бу ой ичида тўлдириши, лекин Миср ва Суданнинг бунга қаршилиги айтилди.

Электр таъминотининг 90%ини гидроэлектр станциялардан оладиган Эфиопия қурилиши тугаса Африканинг энг улкан тўғони бўладиган Хедаси тўғони билан ўзини етарли электр билан таъминлашни мақсад қилмоқда. Йиллар давомида тўғонга йилига қанча сув қуйилиши ва қанча сув қўйиб юборилиши кераклиги бўйича бир келишувга келинмади. Мутахассислар келишувнинг минтақа ривожи учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва келишувга келинмаса санкциялар ва ҳатто уруш ҳам бошланиши мумкинлигини айтишмоқда.

Хартум университетининг доценти доктор Муҳаммад Тариқ Нур “Мисрнинг сувга бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминлайдиган Нил дарёсини ўлканинг жон томири деб айтиш мумкин. Мутахассислар йиллр давомида Ўрта Шарқда Исроил, Миср, Туркия ва Сурия давлатлари жойлашган минтақада сув уруши чиқиши ҳақида бир қатор тахминлар билдиришганди. Лекин Эфиопиянинг урушга йўл очадиган келишмовчилик марказида бўлишини ҳеч ким тахмин қила олмаганди” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш