27.06.2020
40

Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев Ўзбекистон президентининг топшириғи билан келган делегация билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Туркистон шаҳрининг саноат ҳудудида қуриладиган тўқимачилик фабрикаси масаласини муҳокама қилишди. Натижада вилоят марказида 1200 кишини иш билан таъминлайдиган янги фабрика очиладиган бўлди.

Шукеев “Бу йил Туркистон шаҳри вилоят маркази мақомини олганига 2 йил бўлди. Сайёҳларни шаҳарга жалб қилиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Бу билан бирга ҳукумат Туркистонни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Бундан ташқари, шаҳар инфраструктурасини замонавийлаштириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ва сайёҳлик тармоқларини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда” деди.

Ўз навбатида Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси, фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худойберганов тўқимачилик фабрикасига ишга имконияти чекланган аёллар ва кам таъминланган оилаларнинг аъзоларини қабул режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Фабрикада костюмлар, устки ва спорт кийимларини тикиш режалаштирилган. Ўзбекистон фабрика қурилишига инвестициядан ташқари, ўз тажрибалари билан бўлишиш учун мутахассисларни ҳам юборади.

Делегация ишчи сафари вақтида масжид қуилиш майдончасида ҳам бўлди. Ушбу масжид қурилиши ўтган йил декабрь ойида бошланганди. Бу қўшни Ўзбекистон давлатидан совға бўлиб, шаҳарга киришда қад ростлайди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш