06.06.2020
110

“Ювентус” футбол клубининг ҳужумчиси Криштиану Роналду илк футболчи-миллиардерга айланди.

Forbes” журналининг маълумотига кўра35 ёшли Португалия терма жамоасининг капитани спортчилар орасида учинчи бўлиб миллиардерга айланди. 2009 йили бу кўрсаткичга америкалик гольфчи Тайгер Вудс, 2017 йили эса унинг ҳамюрти боксчи Флойд Мейвезер етганди.

Роналду ўзининг 17 йиллик карьерасида 650 миллион долларни маош сифатида топди. У “Ювентус”гача Испаниянинг “Реал”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва Португалиянинг “Спортинг” футбол клубларида тўп ўйнатди. Футболчи қолган маблағни ҳомийлик шартномалар орқали қўлга қиритган.

Роналдунинг “Ювентус” билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойигача тузилган. Ўша вақтда унинг маошдан тўплаган маблағи 765 миллион долларга етади.

Аввалроқ “Forbes” йил якунига кўра энг кўп маош оладиган спортчилар рўйхатини эълон қилганди. Бу рўйхтда Роналду ўзининг 105 миллион евро маоши билан иккинчи ўринни эгаллаганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш