18.05.2020
124

Товарлар ва хизматлар сифати назорати билан хавфсизлиги қўмитаси раиси Тимур Султанғазиев карантин ҳолати енгиллашиши мумкин бўлган вилоятларни айтиб ўтди.

Унинг айтишича, барча Қозоғистон вилоятлари эпидемиологик ҳолат бўйича уч гуруҳга бўлинган. Энг хавфсиз вилоятларда карантин ҳолати енгиллатилиши мумкин.

Темур Султанғазиев “Биринчи гуруҳ бу касалланиш ҳолати 7%дан юқори бўлган вилоятлардир. Ўтган ҳафтада Ақмўла, Ақтўбе, Қостанай, Туркистон ва Жамбил вилоятларида касалланиш ҳолати 7%дан юқори бўлган.

Иккинчи гуруҳда касалланиш ҳолати 7%дан кам бўлган вилоятлар, яъни Алмати, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Қарағанда вилоятлари ҳамда Алмати ва Нур-Султон шаҳарлари бор. Етти кун ичида бу гуруҳда 553 касаллик ҳолати қайд этилган.

Учинчи гуруҳга касаллик ҳолати 5%дан кам бўлган вилоятлар киритилган. Булар Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларидир” деб гапирди.

У яна карантин юмшатилиши билан назорат ва текширув рейдларини оширишга кўрсатма берилганлигини таъкидлади.

Султанғазиев “Карантин ҳолати юмшатилгани билан қоидаларга риоя қилиш шарт бўлган йўналишлар етарли даражада” деб тушунтирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш