Нейрология мутахассиси доктор Дуйгу Айгун озиқланиш ва уйқу тартибини таъминланиши, кўп сув ичиш ва дориларни саҳар ва ифтор вақтларига мослаб ичиш бош оғриғига қарши ҳимоялашини сўзлаб, рўза ва бош оғриғи алоқаси ҳақида маълумот берди.
Бош оғриғини кундалик турмушга салбий таъсир қиладиган, яшаш сифатини туширадиган бир оғриқ эканлигини таъкидлаган Дуйгу Айгун “Кўплаб одамлар бош оғриғини ўзида ҳис этиб кўрган. Бош оғриғининг бошланиш жойи, тез-тезлиги, қанча вақт ва қанчалик кучли оғриши ҳар бир одамда ўзгача бўлади. Тетиклаштирувчи факторларнинг маълум бўлиши бизга ёрдамчи бўлганидек, бош оғриғини даволашда ҳам муҳимдир. Шу сабабли овқатланиш тартибининг ўзгариши, очлик, гипогликемия, суюқликнинг камайиши, чарчоқ, уйқусизлик, ортиқча уйқу, стресс, менструация, баланд товуш, ёруқ нур ва парфюмерия каби жисмоний тасъирлар ҳам бор” деди.
Айгун “Рўза тутиш билан бирга овқатланиш тартибининг ўзгариши, узоқ давом этган очлик, чанқоқ, кофеинли ичимлик истеъмолининг бирданига тўхтатилиши рамазонда бош оғришига сабаб бўлади. Бош оғриғи турли гуруҳларга бўлинади. Рамазон ойида асосан мигрен типли бош оғриғи бўлган кишиларда тез-тез ва шиддатли оғриқлар учраши мумкин. Ойда 1-2 марта боши оғрийдиган хаста дорисини саҳарлик вақтида ичиб, рўза тутишда давом этади” деди.
Доктор Айгун енгил ва ўрта даражада боши оғрийдиган кишиларнинг рамазон ойини бемалол ўтказишлари учун керакли нарсаларни санаб ўтди: “Ифтордан саҳарликкача етарлича суюқлик истеъмол қилиши керак. Газли ва яхна ичимликлар истеъмоли дуруст эмас. Вужудимиздаги сув нисбатининг камайиши қон босими мувозанати бузилишига ва оқибатда бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Истеъмол қилаётган овқатдаги туз миқдорининг юқори бўлиши ҳам чанқоққа сабаб бўлади. Узоқ вақт тўқ тутадиган протеини юқори, соғлиқли озиқларни тановвул қилиш лозим. Уйқу тартибининг ўзгариши ҳам бош оғриғини қолдириши мумкинлиги учун иложи бўлса кун давомида қисқа вақт ухлаб олиш жуда яхши. Агар давомли ичиладиган дорилар бўлса, уларни саҳарлик ва ифтор вақтига мослаш керак” деди.
Ҳар куни яёв юриш одатим бор. Ўзбекистонга борсам бойиб кетар эканман-а :)
Отамдан қолган далалар фильмидаги бош қаҳрамон. Худо раҳмат қилсин.
Ассалому алайкум. Элонда ёзилган хикматларни қаердан олсак булади. Жавобингларни кутиб қоламан. Bekshoh.kz@mail.ru Олдиндан рахмат....
Демак "СЎЗ ЭРКИНЛИГИ" фақат Мусулмонларга қарши гапирилганида эркин эканда, бу дегани Мусулмонларга қарши ҳоҳлаганини гапирса бўлади, лекин мусулмонлар тарафидан гапириш ирқчилик бўларкан. Эҳҳ.....
Еронда Сафвийлар ҳокимиятни қЎлга олиб шия мазҳаби ўрнатилгандан кейин жанубий ипак йўл тамоман ўртадан аўрилди. Бу шиялар ҳожга бораётган Туркистонлик ҳожиларга ҳам тўсиқ бўлар экан (қ. Армений Вамбери) Ўрта осиё билан алоқани мстоҳкамлаш ва шу билан бирга руслардан алоҳида жанубий ипак йўлини (Чин Аврупа) очиш учун Еронни ўртадан олиш керак эди. Ўсмонли ҳалифаси буни Туркистон хонларига таклиф қилгани ҳақида маълумотлар эшитдик. Лекин бу хонларнинг бириси ҳам бу таклифни қўлдамаган. Ҳолбуки ғарбдан осмонли лашкари, шаркдан туркистон кошинлари, икки тарафдан исканжага олинганда бу ишнинг уддасидан чиқар эдилар, боз устига Эроннинг ҳам кўп қисмини турклар (Озарилар), яна сунний туркманлар ҳам бор эди. Ҳозирда ҳам Эрон биз учин тўсикдир.Эроннинг бу ҳоли эса Россияга қол келади.Юрак оғрийд не чора.