06.05.2020
152

Буюк Британия барча Европа ўлкаларини коронавирусдан ўлим даражаси бўйича қувиб етди. Пандемия эълон қилингандан бери Британияда 32,3 минг ўлим ҳолати қайд этилган. Яқингача эпидемиологик ҳолат жуда мураккаб ҳисобланган Италияда эса 29 минг ўлим ҳолати қайд этилган.

“Independent”нинг ёзишича, энг кўп ўлим касалхоналарда юз берган (19,6 минг). Деярли 5,9 минг киши кексалар уйи ва интернатларда ҳаётдан кўз юмган. 1,3 минг хаста ўз уйларида жон топширган. 301 киши эса хосписларда оламдан ўтган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш