01.04.2020
73

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 31 март куни халққа қилган мурожаатида кичик ва ўрта бизнесни 3 ойга барча солиқлардан озод қилишга кўрсатма берди. Бундан ташқари, 42 минг 500 тенгелик ижтимоий ёрдам олувчилар рўйхатини ҳам кенгайтирди.

Энди ёрдам пулини нафақат расмий иш ва маош оладиганлар, балки норасмий ишлайдиган ва ўзини ўзи банд қилган ватандошлар ҳам олиши мумкин. Бу учун ўзининг статусини расмийлаштириб, бутун фавқулодда ҳолат муддатида давлатдан ҳар ой ижтимоий ёрдам пулини олишлари мумкин.

Тўқаев “Норасмий даромадлари етарли бўлган айрим ватандошлар ҳам ёрдам пули олиш учун фурсатдан фойдаланиб қолишлари мумкин деган хавотирлар айтилмоқда. Бундай ҳолатга биз аввал ҳам дуч келгандик. Лекин баъзи бир онгсиз кимсалар деб биз юз минглаб ҳақиқий муҳтож бўлган ватандошларимизни қийин аҳволда қолдира олмаймиз” деб гапирди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш