18.03.2020
150

Турнир келгуси йилга кўчирилди.

УЕФА экстрен ўтказилган видеоконференция натижасига кўра, футбол бўйича Европа чемпионатини коронавирус пандемияси туфайли келгуси йилга кўчирди.

Бу ҳақда Норвегия футбол федерацияси ўзининг расмий “Twitter”идан маълум қилди.

Европа чемпионати 11 давлат ҳудудида 12 та шаҳарда жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлигача ўтказилиши керак эди. Энди турнир 2021 йилнинг 11 июнидан 11 июлигача ўтказиладиган бўлди.

Турнирнинг келгуси йилга кўчирилиши натижасида Европа давлатларидаги 2019-20 мавсуми ўйинлари ҳамда Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси матчлари охиригача ўйналади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 162 та давлатда 178 минг 078 коронавирус билан касалланган ҳолати қайд этилган бўлиб, 7060 нафар одам хасталикдан вафот этди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш