18.02.2020
123

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида маҳаллий аҳоли билан ҳокимият вакиллари орасида тўқнашув юз берди.

Зиддият 14 февраль куни юзага келди. Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, амалдорлар фермер хўжалиги ҳудудида ноқонуний қурилган уйларни бузиб, ерни фермерга қайтариш масаласи бўйича келган.

Ишчи гуруҳ таркибида ҳокимият вакиллари, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва масъул кадастр ходимлари бўлган.

ИИВ хабарида “Тушунтириш ишлари вақтида баъзи кишилар калтак, болта, кетмон билан қуролланган ҳолда ишчи гуруҳ ходимларига ҳужум қилган. Натижада тўқнашув юзага келган” дейилган.

Воқеа жойига ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари етиб келиб, одамларни тинчлантиришга уринган. Лекин баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари уларга ҳам ҳужум қилган.

Тўқнашув натижасида иккита милиция ходими жароҳатланган. Маҳаллий аҳоли ичида жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирда прокуратура терговгача текширув ишларини олиб бормоқда. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш