18.02.2020
107

2020 йил бошидан Қозоғистонда элекроэнергия нархи 5%га қимматлашди. Қозоғистон статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойида электрэнергия тарифлари ўртача 1%га ўсди. Бунга сабаб Алмати (4,6%) ва Чимкент (5,3%) вилоятларида нарх кўтарилиши бўлди.

2019 йил январь-декабрь ойларида Қозоғистонда электр таъминоти 107,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 0,2% га кўп.

Биринчи босқич тарифлари 0,5%га ошиб, электроплитадан фойдаланадиган аҳолига 100 киловатт-соат учун 1146 тенге, электроплитадан фойдаланмайдиган аҳолига эса 100 киловатт-соат учун 1129 тенгени ташкил қилди.

Иккинчи ва учинчи босқичлар 0,6% га ошиб, мос ҳолда 100 киловатт-соат учун 1482 ва 1483 тенге ҳамда 1828 ва 1829 тенге бўлди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш