16.01.2020
169

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиққанини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин конституцияга ўзгартириш киритиш учун референдум ўтказишни талаб қилгандан кейин ҳукумат истеъфога чиқишга қарор қилди.

Путин билан учрашган Медведев ҳукумат истеъфосини президентга маълум қилди. Путин буни қабул қилиб, Медведевга амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Истеъфонинг ортидан Владимир Путин бош вазир лавозимига федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини кўрсатди.

Матбуот хизмати “Президент Владимир Путин Михаил Мишустин билан учрашиб, унга ҳукумат раиси лавозимини таклиф қилди. Унинг розилигини олгач, номзодни кўриб чиқиш учун давлат думасига тақдим этди” деб маълум қилди.

Дмитрий Медведев ҳам лавозимсиз қолмади. Путин унга хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди. Президент хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этмоқчилигини ва бу лавозимни Медведевга таклиф қилмоқчилигини билдирди.

Владимир Путин Медведев доим мудофаа қобилиятини ошириш ва мамлакат хавфсизлиги устида иш олиб борганлигини таъкидлаб “Мен буларни ҳисобга олиб ундан келгусида ҳам шу каби масалалар билан ишлашни илтимос қилдим. Яқин кунларда хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозими киритилади. Хавфсизлик кенгаши раиси эса президент ҳисобланади” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш