13.01.2020
96

Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳд принци Муҳаммад бин Заид, Уммоннинг янги султони Ҳайсам бин Ториқ бин Таймур ал-Саидни зиёрат қилди. Зиёратда Уммон султони БАА валиаҳд принци Муҳаммад бин Заиднинг саломлашиш учун узатган қўлини олмаганлиги эътиборни тортди.

Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳд принци Муҳаммад бин Заид ал-Наҳян ҳайъат билан бирга Уммон султони Қобус бин Саиднинг вафоти туфайли таъзия билдириш учун Уммонга келди.

Ушбу зиёратда Уммоннинг янги султони Ҳайсам бин Ториқ бин Таймур ал-Саид валиаҳд Заидга нисбатан совуқ муомалада бўлди.

Зиёратга оид суратларда султон ал-Саид, Заиднинг қўлини олмаганлиги жамоатчиликни ҳайратга солди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш