04.01.2020
89

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани миналардан тозалаш ишлари якунланганини маълум қилди. Икки давлат чегараси Ўзбекистон куч ва воситалари ёрдамида миналардан тозаланган. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб Asia-plus нашри хабар беради.

Манбанинг сўзларига кўра, Ўзбекистон тожик сапёрлар хизматидан воз кечган. Чунки тозалаш ишлари фақат Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк расмий ташрифи чоғида томонлар 2019 йил охирига қадар чегараларни миналардан бутунлай тозалашга келишиб олишганди.

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йилда ўзбек-тожик чегарасида ва Тожикистоннинг ичида 374 нафар фуқаро миналар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Яна 485 нафар тожикистонлик яраланган. Бунда чегаранинг ўзида қанчаси ҳалок бўлганига аниқлик киритилмаган.

Ушбу давр ичида миналардан тозалаш чоғида 2 нафар тожикистонлик сапёр ҳалок бўлган, 20 нафари жароҳат олган.

sof.uz дан олинди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш