31.10.2019
102

Покистоннинг шимоли-шарқидаги Панжоб вилоятида поездда газ баллони портлаши оқибатида учта вагон ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, 65 киши ҳалок бўлган. Ўнлаб одам турли даражадаги тан жароҳати олган.

Поезд Карачи шаҳридан Равалпинди шаҳрига йўлга чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга сабаб поезддаги овқат пиширишга мўлжалланган газ баллони портлаши бўлган.

Ёнғин учта вагонни бутунлай яроқсиз ҳолга келтирган. Покистон темир йўллар вазири Шайх Рашид қурбонларнинг кўпчилиги ёнғиндан сақланиш учун юриб кетаётган поезддан сакраганлигини айтди.

Вазирга кўра, темир йўллардаги ҳаракат бир неча соат ичида қайта тикланади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш