09.10.2019
125

Қорачиқ қишлоғининг 2000 йиллиги муносабати билан бўладиган тўй маросими олдидан қишлоқда тайёргарлик ишлари қизғин бормоқда. Қишлоқдаги кўзга кўринган тадбиркорлардан бўлган Ҳ.Азимов ҳомийлигида қурилаётган Қорачиқ қишлоғининг тарихий музейи биноси иншооти ҳам ниҳоясига етиб қолди. Ҳозирда томи бекитилиб, бино ичидаги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари қишлоқдаги “Маданият уйи” биноси ҳам қайта таъмирланди. Таъмирлаш ишларига 1 миллионга яқин маблағ сарфланиб, ушбу маблағ қишлоқ аҳолиси томонидан тўпланди. Бу ишлар маданият уйи директори Болат Сенбеков, мусиқий раҳбар Одилжон Азизбеков, ўзбек халқ театри режиссёри Илҳом Бобохонов, техник ходим Шариф Исмоиловлар томонидан бажарилмоқда.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш