09.10.2019
115

Аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган Озарбайжонда шов-шувли қарор қабул қилинди. Ўлкада баъзи ватандошларнинг шикояти сабабли энди азонлар микрофонда айтилиши тақиқланди. Энди имом ва муаззинлар азонни микрофонсиз, ўз товушида айтади.

Диний ишлар қўмитаси ушбу қарорни “Шикоятлар сабабли тақиқладик” деб изоҳлади.

Кавказ мусулмонлар идораси тарафидан бериган баёнотда қарорнинг халқдан келган шикоятлар сабабли қабул қилинганлиги ва бунинг азонни тақиқлаш деган маънога келмаслиги маълум қилинди. Баёнотда “Фақатгина микрофонни тақиқладик. Муаззинлар қадимги вақтлардагидек минорага чиқиб, ўз овозлари билан азон айтишни бошлади” дейилди.

Султонали жоме масжиди имоми Иброҳим Яриев Озарбайжоннинг Саудия Арабистон ёки Эрон каби диний давлат эмаслиги жиҳатидан ушбу қарорнинг тўғри эканлигини билдириб, ёқлаб чиқди. Яриев “Демократик давлатмиз. Безовта қилмасликларини талаб қилган ватандошларимизнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишимиз керак” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш