02.10.2019
144

Қозоғистоннинг давлат қарзи 40 миллиард доллар ёки 15 триллион тенгени ташкил этади. Бу ҳақда молия вазирлиги маълум қилди. Ушбу қарз 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра кўрсатилган. Вазирлик ушбу қарзнинг 31 миллиард доллари ёки 12 триллион тенгедан кўпроғини ҳукумат қарзлари ташкил этишини билдирди. Жумладан ташқи қарз 5,4 триллион тенге (14 миллиард доллар)дан, ички қарз эса 6,7 триллион тенге (17 миллиард доллар)дан иборат.

Умумий ҳукумат қарзидан ташқи ҳукумат қарзи асосан халқаро маолия ташкилотларидан олинган қарзларни ташкил этади. Булар орасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Европа тараққиёт ва тикланиш банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки бор.

Молия вазирлиги ҳукумат қарзлари республика бюджетидан тўланишини маълум қилди.

Қозоғистондан қарзи бўлган давлатларга келадиган бўлсак, бугунги кунда Қозоғистондан фақат Грузиягина қарздор. Асосий қарзи 25,4 миллион долларни ташкил этади. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш