17.09.2019
39

16 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки ўлка ҳарбийлари орасида отишма юз берди. Иккала тарафдан ҳам ярадорлар бор. Тожикистон ҳарбийларидан 3 киши, Қирғизистон чегарачиларидан 1 киши ҳалок бўлди.

Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистон тараф биринчи бўлиб чегара постларни ўққа тутган. Чегара хизмати “Тожикистон ватандошлари чегара олдидаги нейтрал ҳудудда қурилишни бошлаган. Бунга жавобан Қирғизистон ватандоши ҳам уз уйи ҳудудида девор қуришни бошлаган. Мана шу ҳолат тўқнашувга сабаб бўлган. Соат 19:30 ларда тожик ҳарбийлари Қирғизистон ватандошидан қурилишни тўхтатишни талаб қилишган. Оқибатда томонлар тортишиб қолиб, бу отишмага олиб келган” деб маълумот берди.

Бу ҳодиса бўйича Тожикистон дават хавфсизлиги чегара қўшинлари матбуот хизмати ҳам маълумот берди. Уларнинг хабарига кўра “Қишлоқ аҳолиси Қирғизистон ватандошларининг ноқонуний ҳаракатларига қаршилик кўрсатишган”. Маълумотда қирғиз тараф икки томонлама келишувларга қўпол бузиб, ҳодиса жойига 250-300 кишилик қўшимча ҳарбий кучларни жалб қилган. Сўнгра улар Баҳор қишлоғининг тинч аҳолисига қарата ўқ узишган. Натижада бир неча қишлоқ аҳолиси жароҳат олган. Тожикистон тараф “қирғизистонлик чегарачиларнинг бу иғво ҳатти-ҳаракати давлат чегарасида сунъий равишда халқаро зиддият чиқаришга уриниш” эканлигига урғу берди.

Маълумотларга кўра, Тожикистон томондан 12 нафар ҳарбий жароҳат олган, Қирғизистонда эса 8 ватандош жароҳат олган. Қирғизистон бош вазири Тожикистон билан чегарани ҳимоясини кучайтиришга топшириқ берди. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойидаги аҳоли ўз уйларини тарк этмоқда.

Ушбу ҳодиса икки ўлка ташқи ишлар вазирлиги тарафидан муҳокама этилди. Чегаранинг бу участкасида юз берган ҳодиса биринчиси эмас. Аввал ҳам маҳаллий аҳоли ёки чегарачилар ўртасида тўқнашувлар бўлганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш