10.09.2019
41

Саудия Арабистон муфтийи Абдулазиз Али Шайх, Исроилга қарши курашиш ножоизлиги ва Хамас - террор ташкилоти деб, фатво эълон қилди. Фатво эълон қилиниши билан Исроил алоқа вазири Аюб Кара, ваҳҳобий муфтийни табриклади.

Исроил алоқа вазири Аюб Кара, Саудия Арабистон муфтийи ва уламо ҳайъати раиси Абдулазиз Али Шайхни “Исроилга қарши жанг қилишнинг жоиз эмаслиги, Хамаснинг террор ташкилоти эканлиги ва Ҳизбуллоҳга қарши Исроил армияси билан ҳамкорлик қилиш кераклиги” ҳақидаги фатвоси учун табриклаб, меҳмонга таклиф қилди.

Вазир Кара, ижтимоий тармоқ орқали шу хабарни маълум қилди:

“Саудия Арабистон муфтийи ва уламо ҳайъати раиси Абдулазиз Али Шайхни яҳудийларга қарши жанг қилиш ва уларни ўлдиришни тақиқловчи фатвоси учун табриклайман.

Али Шайх, Хамас террор ташкилоти бўлиб, фаластинликларга зарар бераётганини, Ақсода ўтказилаётган намойишлар демагогик эканлигини ва Исроил армияси билан бирга Ҳизбуллоҳни йўқ қилиш учун ҳамкорлик қилиш кераклигини айтди. Мен муфтийни Исроилга меҳмондорчиликка таклиф қиламан. У тантанали равишда ҳурмат билан кутиб олинади.”


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш