10.09.2019
17

Туркманистон ҳукумати яқинда миллий бренд остида компьютерлар ишлаб чиқарилишини эълон қилди. 2018 йили октябрь ойида Туркманистонда “Компьютер технологиялари маркази” Хитой компьютер компаниялари билан ҳамкорликда ўлка ҳудудида компьютер ишлаб чиқариш учун “Агзибирлик Тилсимати” ташкилотига асос солинди.

Жорий йилда ташкилот болалар учун ўргатувчи 80 мингта компьютер ишлаб чиқариб, президент номидан биринчи синф ўқувчиларига совға қилинди. Хабарга кўра, бугунги кунда ташкилотда ноутбук, планшет, моноблок, шахсий компьютер ва ҳатто серверлар ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шахсий компьютерларнинг биринчи партияси жорий йил охиригача ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Синов учун 3 минг комьютер ишлаб чиқарилади. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 500 минг компьютер. Бу президент қўйган импортнинг ўрнини босиш талабини қондириб, туркман брендини экспорт қилиш имконини беради.

Ташкилот “Майкрософт” ва “Интел” билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу корпорациялар Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистондаги буюртмачиларига компьютерларни Туркманистондан сотиб олишни тавсия этмоқда.

2018 йили болалар учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақиқий компьютер эмас, балки экран диагонали 10 смлик ноутбук шаклидаги ўйинчоқ эди. Жорий йилда буларнинг техник кўрсаткичлари яхшиланиб, экран ўлчами катталаштирилди.

Аввалроқ Туркманистонда компьютерларнинг пластмасса корпуслари ишлаб чиқарилиб, сўнгги йиғиш ишлари олиб борилаётгани хабар берилганди. Барча ички электроникалар эса Хитойдан келтирилмоқда эди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш