30.08.2019
61

Украина Олий Радаси IX чақириқ биринчи йиғилишида Украина бош вазири этиб Алексей Гончарук тайинланди. Украина қонунларига кўра, бош вазир лавозимига номзодни президент тақдим этади. Ушбу номзодга 337 нафар депутат ёқлаб овоз берди, ҳеч ким қарши овоз бермади. 17 нафари ёқлаб ҳам, қарши ҳам овоз бермади. 62 нафари эса овоз беришда иштирок этмади.

Парламент биринчи йиғилишида бош прокуратура ва хавфсизлик хизмати раҳбарларини лавозимидан озод этиб, ўрниларига янги номзодлар тайинлаш масаласи ҳам кўрилди.

Алексей Гончарук турли компанияларда юрист сифатида фаолият юритган. 2008 йили “Constructive Lawyers” юридик фирмасининг асосчиси ва бошқарувчиси бўлди. 2015 йил сентябрь ойидан Гончарук самарали регилировка офиси раҳбари бўлди. Украина биринчи бош вазир ўринбосари, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивнинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди. 2019 йили Гончарук Украина президенти администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш